Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма - стр. 4
Даромад уйлари асосан шаҳарларни марказий районларида қурилиб тарихий шаҳар структурасини ва шаклланган ансамблларни бузди.
Кенгайиш жараёнлари (урбанизм) саноат капитализми ривожи даврига тўғри келди ва юқори темпда кенгайди. Янги саноат корхоналари айниқса хом-ашё ёки ёқилғи қазиб олинадиган районларда ёки порт ва савдо билан шуғулланадиган шаҳарларда ривожланди. Буюк Британияда айниқса Лондон, Гладко, Шеффельд, Бирменгем ва бошқа шаҳарлар Францияда Париж, Лион ва Лилль Германияда Берлин, Гамбург, Мюнхень, Кельн. Урбанизм жараёнлари асосан қишлоқдан аҳолини кўчиб келиши ҳисобига саноат корхоналарига жойлашиши билан боғлиқ бўлди.
Арзон ишчи кучлари саноат корхоналарига оқиб келиши Х1Х аср иккинчи ярим йиллигида саноат корхоналари аҳолини кўпайишига олиб келди. Шаҳарлар ривожида темир йўл қурилишлари катта рол ўйнади, фақат ўз ресурслари билан чегараланиб қолмасдан бошқа жойлардан ҳам ҳом-ашё олиб келиб шаҳар иқтисодини тиклаш имконига эга бўлдилар.
Ғарбий Европада темир йўллар узунлиги 1850 йилдан 1900 йилгача 18 марта кўпайди. Парижда, Лондонда темир йўл қурилишлари янги кўчаларни очиш билан олиб борилди. Лондонда 1860 йилда паровой (буғ) метрополитен қурилиши билан анча транспорт хизмати енгиллашди. Ғарбий Европа мамлакатларида йирик шаҳарларда капиталистик иқтисодни бошқариш трестлар, акцияли жамиятлар, синдикатлар ва ҳакозалар билан бошқарилди.
Шу шаҳарларда давлат банклари ва ҳалқаро банклар жойлашди. Шаҳарлар буржуазия маданияти ва марказига айландилар шунингдек ҳар-ҳил кўнгил хушлаш жойларига буларни ҳаммаси шаҳарлар кўринишини ўзгартириб юборди. Характерли томонларидан бири ишчи яшаш жойларни солинишлари стихияли равишда бўлиб яшаш шароитлари яхши эмас эди.
Турар жой биноларини қурилиши ахоли сони ўсишига жавоб бермас эди. Давлат ва мунициполитет маблағ ажратиш имконига эга эмас эдилар, маблағлар асосан хусусий тадбиркорлар қўлида эди улар эса турар жойлардан қўшимча фойдаланар эди.
Юқоридагиларга қарамасдан Буюк Британия, Франция ва бошқа бир қанча Европа мамлакатлари ишчилар учун яхши намунали турар жой қурилишларини ташкил қилиш борасида анча ишлар қилдилар кварталлар ва арзон уйлар қурилди амалий эффект буларда бўлмади. Стихияли трушобалар қурилиши давом этаверди, кўримсиз жойлар катта шаҳарлар атрофларида пайдо бўлаверди.
Қурилишларни зичлиги ўсаверди, қуёш нурлари тушмайдиган вентиляция қилинмайдиган хоналар оша берди, водопровод, канализация ва (мусор) ахлатларни масалалари ечилмагандан кейин бу жойлар асосан туберкулёз касаллиги ва эпидемияларни келиб чиқишига сабаб бўлди, натижада кўп одамлар ўлиб кетди.