Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма - стр. 3
Х1Х асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европада архитектурадаги рационализм.
Париждаги Св. Женевье кутубхонаси (Франция), арх. А. Лабрусит,1843—1850 йй.
Лондондаги Хрустал қасри (Буюк Британия) арх. Д. Пекстон, 1851 й.
.
Париждаги башня (Франция), арх. Г. Эйфель, 1889й.
Х1Х аср охиридаги АҚШ архитектурасидаги рационализм.
Чикагодаги Рилайене билдинг контора уйи (АҚШ),арх. Д. Бернхэм, Д.Рут, Ч. Этвуд. 1891—1894йй.
Чикагодаги «Карсон, Пири, Скотт» фирмасининг универмаги (АҚШ) Арх. Л. Салливен, 1899—1904йй
Чет эл замонавий архитектурасининг шаклланиши ва вужудга келган шарт-шароитлар
Капитализм даври архитектурасининг бошланиши Х1Х аср ўрталари ҳисобланади. Бу даврда саноат тунтарилиши ХУШ асрнинг иккинчи ярми бошларига тўғри келди. Бу давр мустаҳкам сиёсий ва иқтисодий капитализмни етакчи Европа ва Америка мамлакатларда астойдил ўрнашганини тарихдан биламиз.
Капитализмнинг ривожланиши билан архитектуранинг ва унинг техник воситаларида ижтимоий ўзгаришлар рўёбга келди. Архитектурага бўлган буюртмалар асосан капиталистик эҳтиёжлардан шакллана борди.
Техника ва ишлаб чиқаришнинг ривожланишига эса буржуазия буюртмалари билан боғлиқ бўлиб унинг мақсади хусусий капитални тўплаш бўлди. Архитектура эса товарга айланиб фойда олиш манбаига айланди.
Архитектуравий лойихалар аньанавий стил ва формаларда амалга оширилди. Шунинг билан бир қаторда буржуазиянинг чиройлиликка бўлган қизиқишлари яъни реклама воситалари ва бошқалардан ўзининг шахсий афзалликларига эга бўлишга интилиши архитектурани анча янгича шакллантира бошлади.
Архитектурада рационал анъаналар ўсди, айниқса ишлаб чиқариш қурилишларида, ишчиларга мўлжалланган биноларда. Турар жойлар инқирози капиталистик жамият ривожланишида бир қаторда турди, қишлоқлардан ишчи кучларини оқиб келиши бунга сабаб бўлди. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган шаҳарларда, фабрикалар атрофларида янги трушобалар шакллана борди. Лекин бу трушобалар тартибсиз қурилган бўлиб ҳеч қандай шароитлар уларда йўқ эди.
Турар жойларни муаммоси буржуазия олдида чекланган доирада ишчиларга арзон турар жойларни кам доирадаги комфорт билан қурилишини масала қилиб қўйди. Шунинг билан бир қаторда буржуазия таркибидаги турар жойлар Особняк (алоҳида) пайдо бўла бошлади, булар асосан буржуйларни оила аъзоларининг эҳтиёжи билан боғлиқ маиший комфорт талаблари эди. Бу типдаги бой Особняклар (алоҳида) анъанавий типдаги шаҳарда ва усадебний дворян қасрларини қурилишларини аста-секин камайишига олиб келди.
Х1Х – ХХ аср турар жойлар кризисининг тўғридан-тўғри натижасида – «даромад келтирувчи» уйлар қурила бошлади. Кўп қаватли уйларни квартиралари аренда шаклида ишчиларга берилди. Катта даромад олиш мақсадида шаҳар ерларини максимал даражада қурилишлар билан зичлаштирилди. Натижада қудуқсимон типдаги тор уйлар кичик ҳовлиси билан пайдо бўлди. Бу уйларга табиий ёруғлик мутлоқ тушмас, вентиляция қилинмас эди.