Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма - стр. 8
Нью-Йоркдаги Эмпайер стеинт билдинг (АҚШ) арх. Ф. Лемб, А. Хармон, 1930—1932йй.
Штат Флоридадаги Майами-Бичда «Карлайл» Отели (меҳмонхона), (АҚШ).архитектура фирмаси, «Кичнелл ва Эллпотт», 1941й
Х1Х аср мабайнида шаҳарлар тараққиётидаги янги тенденцияларнинг пайдо бўлиши
Х1Х асрдан бошлаб шаҳарларни модернизация қилиш бўйича уринишлар бошланди лекин шаҳарларни таъмирлаш билан боғлиқ кўп лойиҳалар маълум бўлмаган кўп хусусий мулкчиликни қаршиликларига учради ва қоғозда бажармасдан қолди.
Янги қурилишлар эски қурилишлар сиқувида қолиб эски режа тизимида ёки шаҳар ташқарисида амалга ошириларди. Таъмирлаш учун ўтказилган тадбирлар айрим йирик шаҳарларда (Осман режаси ва унинг Парижда амалга оширилиши, Венадаги ҳалқали тизимни ётқизилиши) булар якка қилинган характерли ишлар эди.
Капитализм эпохоси даврида архитектурадаги муҳим муаммолар вазифаларни, кўп образли кўриниши жамоат ва ишлаб чиқариш биноларини янги функцияларини ишлаш билан боғлиқ эди.
Саноат архитектурасининг капиталистик ишлаб-чиқариш билан бевосита боғлиқлиги, утилитар биноларни ечими эса функционал қаттиқ бўйсундирилиши ва иншоотларни ишчи ўрни ва жихозларни рационал фойдаланишга қаратилганди.
Шунинг билан бир қаторда ишлаб-чиқариш мақсадида айрим ҳолларда ёруғ шамоллатиладиган хоналар ва бир кв. метр майдон рационал фойдаланиш учун қуриларди.
Саноат архитектурасидаги рационализм қурилиш техникасида ҳам кўрина бошланди: бу ерларда янги қурилиш материалларидан ва конструкциялардан фойдаланилди. Механизациялаш ва стандартлаштириш қўлланилди ҳам йиғма элементлардан.
Буржуазия жамиятининг ривожланган ишчанлик алоқалари тизими ва бюрократик аппарати кўпгина янги типдаги жамоат биноларини, контор, кўргазмалар биноси, банк, сберегательних (жамғарма) касса ва ҳакозалар.
Темир йўлларни, телеграф ва телефон ривожланиши билан кенг вокзаллар ва почтамт бинолари катта операцион заллар ва хизмат шаҳобчалари қурилди.
Янги типдаги бинолар ривожи шаҳарларни ривожи билан бевосита олиб борилди ва таъсир этди.
Ҳаво транспорти, дирижабль кейинчалик самолёт, катта эллинг хоналарини, ангарларни, аэропорт ва бошқа иншоотларни қурилишини талаб этди.
Шунингдек катта омборхоналарга элеваторларга эҳтиёж пайдо бўлди ва мухандислик иншоотлари, кўприк, сув босими вишкалари, алоқа вишкалари ва бошқалар.
Янги типдаги бинолар қурилиши масштабининг бирданига ўсиши, янги техник ечимларни, қурилиш техникаси ва фанни тез ривожланишини ҳаракатга келтирди.
ХУШ – Х1Х бошларидаги саноатдаги техник революция, қурилиш техникасини ривожлантирди ва янги қурилиш конструкцияларни пайдо бўлишига олиб келди, уларни амалда кенг қўлланиши эса Х1Х аср иккинчи ярмида янада ривожланди.