АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - стр. 9
Шунингдек маъмурий районларни жойлашуви, ахоли пуктларини режалаштириш ва ташкиллаштиришда катта аҳамият кашф этади. Буларни эътиборга олмаслик мумкин эмас.
Ҳозирги кундаям қишлоқ аҳолисининг ишлаб чиқаришдаги функцияларининг кўринишлари ўзгармоқда, чунки қишлоқ хўжалиги соҳасидаги аҳолининг фаолият турлари кенгаймоқда айниқса қайта ишлаб чиқариш саноати, қурилиш, таъмирлаш, транспорт ва шунингдек маданий маиший ва савдо хизмат кўрсатиш, уларни янада такомиллаштиришга катта эътибор берилмоқда.
Аҳоли пунктларининг функцияларини ривожланиши шаҳарлардан ташқарида халқнинг дам олишига, туризмга эҳтияжларни ошиб бориши, шунингдек табиий муҳит ва урбанлаштирилган республика районларини атроф муҳитини ҳимоя қилиш билан боғлиқ.
Маъмурий район жойлашув тармоқининг концептуаль ривожланиш схемаси
Расм-2.Маъмурий район жойлашув тармоқининг концептуаль ривожланиш схемаси
Айрим характерли зоналардаги маъмурий районларни жойлашувини ташкиллаштиришнинг назарий моделлари
Расм-3.Айрим характерли зоналардаги маъмурий районларни жойлашувини ташкиллаштиришнинг назарий моделлари
Қишлоқ аҳоли пунктларининг аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатишни юқори даражага кўтариш учун хизмат кўрсатишни комплекс ечимини топган ҳолда лойиҳаларни ишлаш лозимлигини талаб этади.
Бу эса маданий маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини жойлаштириш ҳисобини тенг юқори даражада олиб бориб энг кам вақт ва маблағ сарфланадиган қишлоқ жойлашувини махсус алоҳида ҳисобини ташкиллаштиришни тақоза этади. Бундай жойлашув эса аҳолини ўсиб бораётган талабини таъминлашга албатта жавоб беради.
Қишлоқ аҳоли пунктларининг аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатиш концептуал схемаси ҳавола этилади
Расм-4.Қишлоқ аҳоли пунктларининг аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатиш концептуал схемаси
Расм- 4. Қишлоқ аҳоли пунктларининг аҳолига маданий маиший хизмат кўрсатиш концептуал схемаси; а- зинапояли; б- товар ва хизматларни динамик транспортлаш ҳисоби; I-бирламчи комплекслар; П-ҳамма турдаги хизматларни буюртмаларини базавий корхоналарда қабул қилиш; Ш-район ихтисослашган корхоналар комплекси; 1У- вилоят корхоналари марказига.
– қишлоқ ахоли пунктлари ва ҳудуларининг комплекс ривожланиши бош режалари, улардаги қурилишнинг меъморий-режавий лойиҳаларини ташкиллаштиришни ишлаб чиқиш, шунингдек қурилиш объектларида топогеодизик ва муҳандислик-геологик тадқиқотларни ошириш чуқур ўрганиш ва тадбир чоралар ишлаб чиқиш лозим.
Худуднинг зоналари
Худуднинг табиий-иқлимий шароити ва рельефини ва хамда республика ҳудудларидаги ижтимоий-демографик жиҳатларни ҳисобга олиб туриб, замонавий қурилиш материаллари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ турар жой биноларининг янги лойиҳаларини ишлаб чиқиш замонавий талабларга жавоб бериши ва қурилиш сифатини кўтариш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.