АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - стр. 8
Қурилиш-монтаж ишлари сифатига қўйиладиган талабларнинг оширилиши Дастурнинг яна бир муҳим хусусияти ҳисобланади. Бунда асосий қурилиш материаллари ва буюмларга қурилиш-пудрат ташкилотларининг харажатларини оптималлаштириш ҳисобига барпо этиладиган намунавий уй-жойлар қиймати пасайиши таъминланади.
Бундан ташқари, уйларнинг арзонлигига Дастур иштирокчилари учун солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар берилиши туфайли ҳам эришилади. Масалан, пудрат ташкилотлари арзон уйлар қуриш доирасида бажариладиган ишлар ҳажми учун солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилади.
Ушбу Дастурнинг самарали амалга оширилиши давлат тузилмаларининг алоҳида назорати остида бўлади, унда назарда тутилган кўрсаткичлар бажарилишининг тизимли мониторинги олиб борилади.
Янгиланган лойиҳалар бўйича барпо этиладиган уйлар ўзининг нарх параметрлари, сифат тавсифлари ва шинамлилиги бўйича Марказий Осиёда ўхшаши йўқлигини эътироф этиш зарур.
Қарорнинг амалга оширилиши қишлоқни ободонлаштиришнинг ва қишлоқ аҳолиси ҳаёт даражасини тубдан оширишнинг асосий омилларидан бири сифатида қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қуриш кўламларини янада кенгайтириш бўйича узвийлик ва изчиллик йўлини таъминлашга кўмаклашади.
ЎзА.
Аҳоли ва қишлоқ фуқоралар йиғини худудининг кейинги 15—20 йиллар давомида истиқболли ривожланиши буйича таклифлар
Қишлоқ аҳоли пунктларини меъморий режаларини ташкил этиш тизими ҳамда қишлоқлардаги қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, истиқболли ривожланишнинг бош схемалари ва меъморий-режавий ташкиллаштиришни, қишлоқ турар жой бинолари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузулмаси объектларининг намунавий лойиҳаларини тубдан такомиллаштириш ва ниҳоят, шу асосда қишлоқ қиёфасини тубдан ўзгартириш мақсадида қишлоқ худудларда қурилишнинг комплекс ривожланиши бўйича лойиҳлаш тизмини, шунингдек турар жой ва ишлаб чиқариш хамда ижтимоий инфратузилма объектларини қуришни тубдан такомиллаштиришга мўлжалланган ягона сиёсатни олиб бориш; Қуйидаги схемаларда ифодаланган назарий билимлар тизимини амалда қўллашни ишлатиш улардан омилкорлик билан аҳоли пунктларини режалаштириш ва ташкиллаштиришда фойдаланиш лозим.
Махаллий тизим жойлашувининг услубий асослаш схемаси
Расм-1. Махаллий тизим жойлашувининг услубий асослаш схемаси
а – йирик регион худудининг ва бир типли ихтисослашув зона кўринишини қишлоқ хўжалигида жойлашуви; б – саноат комплекснинг жойлашуви ва ишлаб чиқариш алоқаларини зоналар остида кўриниши; в – маданий маиший хизмат тизимининг йирик регионда ташкиллашуви; г – маданий маиший алоқаларни регион худудларида зоналаш; д – махаллий тизимининг гурух жойлашувини кўриниши; 1-регионни асосий ишлаб чиқариш маркази (вилоят, республика); 2-маъмурий хўжалик маркази; 3-хўжалик маркази; 4-қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг турли ихтисослашув зоналари; 5-бош ишлаб чиқариш маркази зонаси; 6-ишлаб чиқариш марказини қўшимча зонаси; 7-ички ишлаб чиқариш алоқаларини зона ости; 8-интенсив меҳнатга тортиш зонаси; 9-районлараро маданий маиший хизмат маркази; 10-айрим аҳамиятга эга хизмат зонаси; 11-ички хўжалик аҳамиятига молик хизмат зонаси; 12-ишлаб чиқариш ва маданий марказ гурухи жойлашуви тизимининг махаллий чегараси; 13-марказ ва айрим тизим ости жойлашув чегараси; 14-марказ ва ички хўжалик тизим ости жойлашув; 15-интенсив ишлаб чиқариш, меҳнат ва маданий маиший алоқалар зонаси; 16-йирик регион чегараси; 17-бир типли ихтисослашган қишлоқ хўжалиги зонасининг чегараси; 18-маъмурий регион чегараси; 19-хўжалик чегараси; 20-қишлоқлараро алоқалар.