АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - стр. 15
Шунга биноан йил ўтган сари қарорлар такомиллашиб Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро худудларни шаҳарсозлик хужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги аҳоли ва қишлоқлараро худудларни ривожлантириш режалаштириш тўғрисидаги 24 июль 2014 й №203 қарорига биноан қишлоқ аҳолисини турмуш тарзини ва қишлоқ аҳоли пунктларини қулайликлар яратишга қаратилган.
Қишлоқ фуқоралар йиғинининг шаҳарсозлик хужжати билан таъминлаш мақсадида ХМРТ (худудий меъёрий режани ташкиллаштириш) лойиҳасини лойиҳалаш йўлга қўйилган.
ХМРТ лойиҳаси ҳар бир аҳоли пунктини ривожланиш истиқболининг ҳал қилинишини асоси ҳисобланган комплекс шаҳарсозлик хужжатидир.
Бу лойиҳа қишлоқ фуқоралари йиғини ёки хўжалик корхонасининг бутун худуди, шу жумладан қишлоқ аҳоли пунктлари, ишлаб чиқариш майдонлари, мухандислик иншоотлари, экинзорлар ва бошқалар учун ишлаб чиқилади.
Бу хужжат тасодифий, ижтимоий-иқтисодий зурурияти тасдиқланмаган объектларнинг қурилишига йўл қўймайди ва ниҳоят, қишлоқ фуқоралари йиғини худудининг меъморий-режавий ташкиллаштириш лойиҳасининг нархи барча қишлоқ фуқоралари йиғини бош режалари мажмуини ишлаб чиқишдан арзонроқдир.
ХМРТ (худудий меъерий режалаштиришни ташкиллаштириш) лойиҳалангандан сўнг биринчи навбатда қурилиш лозим бўлган худудларда батафсил лойиҳасини режалаштириш ёки бош тарх режасини лойиҳалаш лозим. Бош тарх лойиҳаси яқин 5—10 йил давомидаги қишлоқнинг ривожи учун муҳим вазифани бажаради.
Конец ознакомительного фрагмента.