Размер шрифта
-
+

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - стр. 14

У асосий махаллий савдо марказлари муассаси ҳисобланади ва 500 м радиусдаги аҳоли жойларига стандарт хизмат билан таъминлайди.

Амалдаги дўконлар тармоғини қайта таъмирлашда шунингдек корхоналарни, бошқа хона ҳисобига чиқариб юборилаётган, ташкилотлар ва идоралар таклиф этаётган, савдо майдончасини ўзлаштириш билан, вазифасига мос бўлмаган тарзда банд этиб турганларни, кейинчалик уларни вазифасига рационаллигини таъминлаш мажмуавий корхонани ташкил этиш мақсадида, супермаркет типидаги дўконларни келтиришдан иборат.

Шаҳар миқёсидаги дўконларни қайта таъмирлашда савдо майдончаларидан дўкон универмаг ассортиментлар таркибига мос келадиган дўконлар мажмуасини яратишга интилиш лозим.

Шаҳарнинг марказий қисмини ташкил этишда намуна сифатида, кўп қаватли турар жой бинолари жойлаштирилади, бу ўз навбатида дўконларни неча қаватлигини, шу билан бирга, бу ердаги майдонлар марказидан ташқаридагилардан анча қиммат нархда бўлишини белгилаб беради.

Шаҳарсозликда режалаштириш ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик худудлари

Бутун дунё замон билан ҳамоҳангликда кўпгина соҳаларда тараққиёт сари поғанама-поғана ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳам бошқа ривожланган давлатларда қолишмаган ҳолда жадал суръатларда ўсиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ аҳоли сонига нисбатан аҳоли пунктларининг сони 11820 шулардан:


Аҳоли сонига нисбатан қишлоқ аҳоли пунктлари



Қишлоқ аҳоли пунктлари сони



Қишлоқ аҳоли пунктларининг 49,8% қисмида 100 дан 1000 гача аҳоли истиқомат қилади. Умумий қишлоқлар сонидан сал кам ярми майда қишлоқлардан иборат ва бу қишлоқлар Ўзбекистоннинг чўл, тоғ, тоғ олди худудларда жойлашган.

Бу қишлоқ худудларда ҳаёт турмуш тарзи тоғ ва чўл худудларида жойлашган бўлиб чорвачилик билан шуғулланиши ва шу омиллар туфайли тоғ худудларида инфра тузилма яратиш қийинчилик туғдириб иқтисодий қулайликлар йўқлиги туфайли ривожланиш чегараланиб қолган.

Аммо бу таъкидлаб ўтилган қишлоқлар Ўзбекистон ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди.

Қишлоқ аҳолиси пунктларининг 47,0% қисми 1000 дан 5000 гача бўлган ахоли пунктларида асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадилар ва инфра тузилмалари маълум даражада ривожланган.

Бу қишлоқ аҳоли пунктлари туман марказига ва шаҳарларга яқин бўлганлиги сабабли аҳоли пунктларининг ривожига ўз таъсирини кўрсатади.

5000 дан кўп бўлган қишлоқлар асосан Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида жойлашган бўлиб кўп қисмининг бош режаси ишлаб чиқилмаган.

Ўзбекистон Республикаси ВМ 04.12.2010 й №286 қарорига биноан қшлоқ аҳолиси пунктларини ва бир вақтни ўзида аҳолиси 5000 дан кўп ва кам бўлган аҳоли пунктларини бош тархини ишлаб чиқиш бирнчи навбатда қурилиш режалаштириш билан деб айтиб ўтилган. (Турар жой ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қурилиши).

Страница 14