АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - стр. 4
Қишлоқларимиз ҳаётини ривожлантириш учун саноатни қишлоққа олиб келиш керак, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлайдиган замонавий корхоналарни жадал барпо этиш, қишлоқда, аввало ёшлар ўртасида бандлик ўсишини таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг даромадлари ва турмуш сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг кенг комплексини амалга ошириш мақсадида юртбошимиз бошчилигида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.
Жумладан, қишлоқ қиёфасини сифат жиҳатдан яхшилаш, ривожланиш ва архитектура – режа асосида қурилиш бош схемаларига мувофиқ қишлоқ аҳоли пунктлари қурилиши, қишлоқдаги турар-жой ва ижтимоий соҳа объектлари намунавий лойиҳалар бўйича барпо этилишини назарда тутувчи қишлоқ аҳоли пунктларининг архитектуравий режалаштирилишини ташкил этиш ва қишлоқ қурилишини лойиҳалаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш жадал суратларда олиб борилмоқда
2018—2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш
Лойиҳа ташкилотларини фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора тадбирлари тўғрисида 2018 йил 2 февралдаги Ўз. Рес. Президентининг қарори ижросини таъминлаш, унинг қуйидаги бандларини таъминлаш борасида талабаларга «Аҳоли пунктлари жамоат марказлари» фанини танлов фан сифатида киритилганлиги жамиятимиз ривожланиши келажакда аниқ режалар асосидаги аҳоли яшаш пунктларини истиқболли режаларини лойиҳалаш бўйича назарий билимларини эгаллашдан иборат.
Қарорнинг 4-бандида қуйидагилар баён қилинган: «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК-шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларини бош режалари лойихаларини ишлаб чиқувчи; «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК Тошкент ва Самарканд шаҳарлари, Тошкент вилояти шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқувчи; «Қишлоққурилишлойиҳа ” МЧЖ қишлоқ жойларда қишлоқлар, овуллар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, қишлоқ (овул) фуқоралар йиғинлари худудларини архитектура режалаштириш жиҳатдан ташкил этиш лойиҳаларни ва улар таркибида батафсил режалаштириш лойиҳаларни ҳамда ушбу батафсил режалаштириш лойиҳалари учун топогеодезия хариталарини ишлаб чиқувчи;
Ўзбекистон Рес. Президентининг 2017 йил 2 майдаги «Лойиҳа қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлар» тўғрисидаги ПҚ-2946- сон қарорига мувофиқ ташкил этилган минтақавий етакчи лойиҳа қидирув ташкилотлари лойихага кўра аҳоли сони 20 минг кишидан кам бўлган шаҳар поселкаларининг бош режаларини ишлаб чиқувчилар; «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК топография, геодезия ишларини ва шаҳарсозлик хужжатларини ишлаб чиқиш учун мухандислик геология қидирувларини ижро этувчи этиб белгилаш.